Лойиҳа доирасида тарғибот ишлари олиб борилди

09.10.2020 19:10:23

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши ва партия Термиз шаҳар Кенгаши ташаббуси билан партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида шаҳардаги “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида Ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Малика Аманова, Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати:

 -Тоза-озода, обод жойда файзу барака бўлади. Шунинг учун юртимизда  ҳашарлар уюштирилиб, хонадонлар, маҳалла, кўча ва хиёбонлар, гузарлар, муқаддас қадамжоларни янада обод қилиш яхши анъанага айланган. Халқимизга хос бундай хайрли ишларда пок ниятларимиз, эзгу орзу-мақсадларимиз ўз ифодасини топмоқда. Бир-биримизга оқибат ва ўзаро ҳамжиҳатлик бўлса хонадонлар атрофи тоза бўлади, уйимизга қут-барака киради. Партия вилоят ва шаҳар Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбир жуда яхши йўлга қўйилди. Маҳалла атрофи тоза-озода бўлди, кўчалар чиройга тўлди.  Фарзандларимизга она табиатни асраш, табиат билан дўстона муносабатда бўлиш ҳақидаги билимлар ватан ичра ватан -маҳалладан, оиладан бошланади.

Ободонлаштириш ишлари билан бир қаторда аҳолининг тиббий маданиятини юксалтиришда ҳар бир фуқаронинг масъуллигини ошириш, хонадонлар, маҳаллаларнинг озодалигига эришиш, ёш авлод онгида атроф-муҳитнинг тозалигини сақлаш кўникмасини шакллантириш мақсадида тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди. Ушбу ободонлаштириш ишларида фаоллик кўрсатганларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Дилафрўз РАҲМАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+