Янгиликлар 3299
Маданият ва санъат соҳасига сиёсий жиҳатдан ёндашилмаслиги керак
Маданият ва санъат соҳасига ҳар доим ҳам сиёсий жиҳатдан ёндашилмаслиги керак
Бугун ижтимоий тармоқларда ИИВ томонидан тайёрланган бир неча видеолар тарқала бошлади. Унда ички ишлар идоралари ходимларининг образи ҳажв қилингани учун ролик муаллифлари узр сўраганлар.
Дарҳақиқат, бугунги кунда ички ишлар органлари ходимлари томонидан юртимиз осойишталиги, фуқароларимиз тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида улкан ишлар амалга оширилмоқда.
Шундай бўлсада, эркин ва демократик жамият қуриш йўлидан бораётган юртимизда ижод эркинлигини таъминлаш, маданият ва санъат соҳасига сиёсий жиҳатдан ёндашилмаслиги керак, деб ҳисоблайман.
Эътиборлиси, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида "Маданият тўғрисида”ги қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракцияларида муҳокама қилинмоқда. Юқоридаги ҳолат шуни кўрсатмоқдаки, янги таҳрирдаги қонун билан маданият ва санъат соҳаси вакилларини эркин ижод қилишлари учун шароит яратилиши, уларнинг фаолияти қўллаб-қувватланиши муҳим.
Акмал БУРХАНОВ,
Қонунчилик палатаси депутати,
"Адолат" СДП фракцияси аъзоси
Фикрингизни қолдиринг