Мадҳия – миллий ғуруримиз

10.12.2020 17:12:52

 

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига 28 йил тўлди.  Қутлуғ айём муносабати билан  Фарғона вилоятининг Қува туманида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси Ш.Каримов, раис ўринбосарлари – А.Умаров, К.Исроиловалар ҳамда Қува тумани “Diamon valley”  ҳусусий мактабидаги БПТ аъзолари иштирок этди.

Тадбир аввалида БПТ аъзолари ҳамда ўқувчилар  томонидан давлатимиз мадҳияси жўрликда  ижро этилди.  Мадҳиянинг яратилиши, муаллифлари ва ижро этиш тартиблари ҳақида ўқувчиларга атрофлича тушунча берилди.   Тадбир якунида  вилоят Кенгаши раиси томонидан “Diamon valley” хусусий мактаби  бошланғич партия ташкилоти раиси Э.Қосимовга партия мақсад ва вазифаларини амалга оширишда қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан  таъсис этилган “Адолат”  эсдалик нишонини тантанали равишда топширилди.

– Бугун  мен учун қўшалоқ байрам бўлди, – дейди  Э. Қосимов. –   Келгуси фаолиятимда ҳам партия лойиҳаларини янада оммалаштириб, БПТлар ўртасида намуна кўрсатишга ҳаракат қиламан.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+