Янгиликлар 1372
Мафкура – қудратли қурол
Ўзбекистон "Адолат" СДП Бухоро вилояти Кенгаши томонидан "Мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш" мавзусида Бухоро юридик техникумида ўқитувчи ва ўқувчи ёшлар билан биргаликда давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбати даставвал Бухоро юридик техникуми директори Исматилло Исматов томонидан кириш сўзи билан очиб берди. Мафкура – қудратли қурол. Бугунги кунда мафкуравий иммунитетни шакллантиришда миллий қадриятларнинг роли беқиёс. Халқимизга хос бўлган миллий қадриятлар мафкуравий иммунитетнинг асосий манбаи ҳисобланади. Ҳар бир ўзини тарбияли, мукаммал деб ҳисоблаган инсонда истиҳола бўлиши шарт. Инсон истиҳола қилиш, яъни қайси гапни қачон, кимларнинг олдида айтиш мумкину қаерда гапирмаслик зарурлигини билиши керак. Айтган гапи билан ўзи билмаган ҳолда, бегуноҳ инсонни ҳафа қилиб қўйиши мумкинлигини ҳис қилиши лозимлиги айтиб ўтилди.
Ўзбекистон "Адолат" СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидовнинг айтишича, мафкуравий иммунитетни ҳосил қилишнинг яна бир манбаи андишадир. Ўғилми, қизми, каттами-кичикми инсон андишали бўлсин. Андишасизликни, афсуски, бугунги айрим ёшлар замонавийлик белгиси деб тушунадилар. Андишасизлик фақат гап қайтаришда, хоҳлаган гапини гапираверишидагина эмас, балки баъзи ёшларни жамоат жойларида калта шортик, калта юбкада, йигитлар қулоғига сирға, кўлига узук тақиб олишида, одамлар билан муомаласида ҳам кўриниши таъкидланди. Учрашув сўнгида ўқувчи ёшлар томонидан берилган савол ва таклифларга депутатлар томонидан муносиб жавоблар берилди.
Мақсуд ҲАМИДОВ,
Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг