Маҳалла еттилигининг ҳамжиҳатлиги – халқ фаровонлиги кафолати

06.06.2024 19:06:24

 

Ватан остонадан бошланади. Жамики, яхши ниятларимиз рўёби маҳалла бирдамлиги, қўшниларнинг аҳиллиги, оила деб аталмиш муқаддас қўрғон эгаларининг ҳамжиҳатлиги ва ўзаро меҳр-оқибатлиги билан рўёб топади. Янги Ўзбекистоннинг бахтли инсонларининг эртанги порлоқ келажагини яратиш учун эса, маҳалла еттилигининг жипслиги катта аҳамият касб этади. Маҳаллада яшовчи инсонларнинг орзу-интилишлари, қувонч ва ташвишлари, муаммоларини бир манзилда бирлашган ҳолда ҳамфикрлик асносида иш юритилсагина, кўзланган мақсадларга эришиш мумкин.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сўх туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси, Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати Амирали Сафаров тумандаги «Янгиариқ» маҳалласида бўлиб, «Маҳалла еттилиги»нинг фаолиятини жамоатчилик назорати асосида яқиндан ўрганди.

Маҳалладаги 5 нафар фуқароларнинг ижтимоий муҳофазаси, 4 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш билан боғлиқ мурожаатлари муҳокама қилинди. Учрашув давомида ўртага ташланган масалаларнинг ҳар бири рўйхатга олиниб, мутасаддилар билан боғланган ҳолда қисқа фурсатларда ижросини таъминлашга қаратилган масалалари ҳал этилди. 1 нафар фуқаронинг тиббиёт муассасасида даволаниш учун ордер билан таъминлашни сўраб депутат томонидан Депутат сўрови юборилди.

Гулчеҳра Аҳмедова,
 «Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+