Маҳалла фаоллари депутатга чиқди: натижа қандай бўлади?

25.06.2021 09:06:08

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов ҳудудларидаги муаммоларни ўрганмоқда. Уларнинг олдига муаммони ўрганиш баробарида ечимини топиш вазифаси қўйилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутат Мавлуда Адҳамжоновага Андижон туманидаги “Саддатаги” ва “Ҳақиқат” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар мурожаат билан чиққанди. Халқ вакили ўрганишни айни шу жойдан бошлади.

Тохиржон Сўпиматов, МФЙ фаоли:

-Ҳудудимиздаги Кўкгумбазота қабристони қачон ташкил этилганини аниқ билмаймиз. Айтмоқчиманки, кўп йиллик тарихга эга. Бироқ шундай жой таъмирталаб, бугунги кун талабига жавоб бермайди. Ўз кучимиз билан очиқ айвон ва йўлакларни қилдик. Бироқ бу етарли эмас. Шу сабаб давлат маблағи ҳисобидан қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш лозим. Вакилимизга айни шу масалада мурожаат қилгандик. Бугун ўзлари келиб ҳолат билан танишдилар. Энди умидимиз депутатимиздан.

М.Адҳамжонова бу мурожаатни ўз назоратига олди. Қонун доирасида ўрганиши ва ечимини топишлигини билдирди. Ўз ўрнида фуқаролар давлатимизнинг бугунги сиёсати,  қонунчилигимиздаги ўзгаришлар ва республикамизда амалга оширилаётган ишлар юзасидан суҳбатлашди.

 

Қосимжон ҚАЮМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+