Маҳалла фуқаролар йиғинида янги БПТ ташкил этилди

05.02.2021 13:02:05

Ўзбекистон "Адолат"  социал-демократик партияси  аъзолари сафига эндиликда "Мустақиллик" МФЙ раиси ва фаоллари ҳам қўшилдилар.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги "Мустақиллик" МФЙ раиси ва фаолларига партия шаҳар Кенгаши  раиси Азизхон Аҳмаджонов томонидан партияниниг сайловолди дастури, байроғи ва аъзолик билетлари топширилди. МФЙ раиси Жасурбек Султонходжаев, Азизахон Солиева, Дилзодахон Исақова сингари аъзолар иштирокида бошланғич партия ташкилоти тузилиб, ташкилот раислигига Ж.Султонходжаев  бир овоздан сайланди.

–  Партия билан  доим биргаликда иш олиб борамиз, – дейди  МФЙ раиси. –  БПТ ташкил этиш орқали ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланди. Фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга  кўмаклашиш,  тарғибот ишларини олиб боришда партия фаоллари, депутатлар кўмаги муҳимдир.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши 

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+