Янгиликлар 635
«Маҳалла халқ билан давлат ўртасидаги --кўприк»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармонига асосан, маҳаллалардаги муаммоларнинг ўз вақтида ва самарали ечилишида давлат органлари ва ташкилотларининг маҳаллалардаги вакилларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, мувофиқлаштириш ва йўналтириш ишларини кенг йўлга қўйиш фаолиятлари амалга оширилиб борилмоқда.
Жумладан, Бухоро шаҳар С.Айний МФЙ ҳудудидан сайланган Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгаши депутати Абдурауф Аҳмедов томонидан маҳалла еттилиги иш фаолияти билан яқиндан танишилиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадидаги фуқароларга кредитлар, субсидиялар ажратиб бериш тартиблари бўйича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, депутат А.Аҳмедов оилаларни муқаддас билиб, ажрим ёқасига келиб қолган, нотинч оилалар билан профилактика инспектори иштирокида, оилавий муносабатлар, вазиятлар борасида суҳбатлашиб оилалар яраштирилди.
Президентимиз таъкидлаганларидек, халқимизнинг ҳаётини янада фаровон ва мазмунли бўлиши учун бор куч-ғайратимиз ва имкониятлар сафарбар этилишига, инсон қадрини улуғлаш, маҳаллалар ободлигига, оилалар янада фаровонлигига яқиндан эришиш, оилани муқаддас билиш, оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларни олдини олиш муҳим ва асосий вазифаларимиздан биридир. Бу борада жамиятимиз асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутади. Маҳалла тинч бўлса, юрт, жамият ҳар бир хонадон, оилалар албатта, тинч-тотув, фаровон бўлади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, халқ ноиби томонидан маҳалла еттилиги иш фаолиятини, вазифаларини тўғри йўлга қўйиш, иш самарадорлигини ошириш масаласида маҳалла фуқаролари йиғинида бўлиб амалий ёрдам кўрсатиб борилмоқда.
Гулнора Кенжаева,
«Адолат» СДП
Бухоро шаҳар «Аёллар қаноти»
Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг