Янгиликлар 961
Маҳалла, оила – таълим маскани!
“Ватан остонадан бошланади”,- деган сўзларнинг замирида жуда кўп маъно ётганлигини инсон ёши улғайган сари тушуниб бораверар экан. Остонадан чиққан киши маҳаллага қадамини қўяди. Маҳалла бу ҳар инсонни энг қадрли масканига айланиб қолади. Инсон қадрини улуғлаш — юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш демакдир. Бу борада жамиятимиз асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутади. Шу нуқтайи назардан Жорий «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да маҳаллалар фаолиятига доир бир қанча ўзгаришлар ва ривожланишлар амалиётда ўз аксини топди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида барча соҳаларга алоҳида эътибор бериш баробарида, ютуқ ва камчиликларни ҳам айтиб ўтдилар. Шу қатори маҳаллалар фаолиятига ҳам аълоҳида тўхталиб ўтдилар.
Тинчлик – осойишталик қадрига етиш, унинг нақадар зарурлигини ёшлар онгига сингдириш, маҳаллаларда қарияларга сиҳатгоҳларга юбориш, уч авлод учрашувларини кенг тарғиб қилиш, ёшларга нуронийлар босиб ўтган йўлларини ҳикоя қилиб беришлари, огоҳликка даъват этиш; Миллати, тили ва динидан қатъий назар Ватан ардоғида бўлиши; Имом Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Ал-Хоразмийлар туғилган бу юртда радикализм, экстремизм, терроризм ва одам савдоси, гиёҳвандликка йўл қўйиш мумкин эмаслигини ва бу борада маҳаллаларда давра суҳбатлари ўтказилиши лозимлигини; Оила-маҳалла-таълим масканларида иш олиб борилишини бўйича Миллий дастур қабул қилиниши; Жамиятимизни маданий ва маърифий ривожлантириш, илмга, таълимга эътибор берган ҳолда маҳаллаларда кутубхоналар ташкил этилиши каби масалалар бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири эканлиги таъкидланди.
Шуни мамнуният билан айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан «Ҳар бир адолатчи – маҳаллада тарбиячи» лойиҳасида кўрсатилган ёшлар билан ишлашнинг, ўсмир ўғил-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишнинг янгича механизмлари президентимиз галдаги мурожаатномасида эътибор қаратилган масалалар билан ҳамохангдир.
-Маҳаллаларда қонунларни тушунтириш ва тарғибот ишлари, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва ҳимоялаш механизмлари жорий этилиши;
-Ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашишда партия иштироки таъминланиши;
-Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлашга эришилиши;
-Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашиш йўлга қўйилиши;
-Ёшлар орасида илмсизлик, ишсизлик ва маданиятсизликнинг олди олиниши;
-Умумбашарий бало-офатлар – гиёҳвандлик, экстремизм ва зўравонлик, фоҳишабозлик, одам савдоси ва бошқа иллатлар йўлига тўсиқ қўйилиши;
-«Оилам – Маҳаллам – Ватаним» шиори остида ватанпарварлик ғоялари билан одамлар руҳияти чулғаб олиниши;
Ҳар бир маҳаллада:
- бошланғич партия ташкилоти тузиш ва фаолиятини тизимли ташкил этиши;
- Нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар фаоллари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши;
- нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар ва бошқа маҳалла аҳли билан тарбиявий аҳамиятга эга бўлган маданий-маърифий тадбирлар уюштириши;
- одил судлов, прокуратура ва ички ишлар органлари фахрийлари ва амалдаги ходимлари иштирокида ҳуқуқий маданият, қонунга ҳурмат, жамоат тартиби ва бошқа мавзуларда учрашувлар ташкил этиши;
- уч авлод вакиллари иштирокида ёшларни касбга қизиқтириш, ҳаёт йўлини танлаш, ватанпарварликда намуна кўрсатиш каби мавзуларда давра суҳбатлари ўтказиши;
- жамоатчилик асосида «Маҳалла адвокати» институтини жорий этиш каби амалга татбиқ этилган масалалар шулар жумласидандир.
Обод Ватанда яшар эканмиз, осмонимиз мусаффолиги ва тинчлигимизни яна бир бор қадрига етишимиз ва кўз қорачиғимиздек асрашимиз зарур. Зотан тинчлик энг олий неъматдир.
Шахноза Очилова,
Мафкуравий ишлар бошқармаси
бўлим бошлиғи.
Фикрингизни қолдиринг