Янгиликлар 1337
Маҳалла раиси сайловлари Қонунчилик палатаси депутати эътиборида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Агзамова Гулрух Анваровна ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги юридик бўлим бошлиғи Умарова Шоира Акбутаевна ҳамда депутат ёрдамчиси Шохрух Шомуродовлар “Тошкент”, ”Дўстлик”, “Ёрқинҳаёт”, ва “Янги Чоштепа” МФИларида бевосита сайлов комиссияси томонидан ташкилий ва ҳуқуқий масалаларда кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан танишишдан бошладилар.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида“ги Қонунига мувофиқ, МФИ раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтқазишига кўмаклашувчи туман комиссияси (ишчи гуруҳ) халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг қарори билан тузилган.
Зиммасидаги муҳим вазифа жойларда фуқаролар МФИ раислари (оқсоқоллари) сайлаш жараёнида фуқароларнинг сайловларда кенг иштирок этиши борасидаги конституциявий ҳуқуқлари тўла амалга оширилиши учун ташкилий-ҳуқуқий шароитларни ва сайлов иштирокчилари томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этишини таъминлашдан иборатлиги ОМҚП депутати Агзамова Гулрух Анваровна томонидан сайлов комиссияси аъзолари ва сайлов участкаси жойлашган 304-УТМ, 285-УТМ директорлари ва ушбу сайлов участкалари бўйича масъул, туман ҳокимининг ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Камилов Мирзохид, ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Фозилов Отабек, ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Нормуротов Хамза Абилқосимовичлар томонидан ишчи гуруҳ аъзоларига яна бир бор таъкидланди.
Шохрух ШОМУРОДОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси
Фикрингизни қолдиринг