Маҳалла раислари учун биогаздан фойдаланишга бағишланган семинар ўтказилди

16.09.2022 14:09:07

Бугунги кунда табиий энергия ресурсларини тежаш ва ундан самарали фойдаланишда, қайта тикланадиган муқобил энергия манбаларининг аҳамияти жуда катта.

Республикамизда биомасса энергиясидан фойдаланиш юқори самара беради.

Пойариқ тумани "Уймовут" маҳалласида Худойберди Темиров хонадонида ҳам биогаз ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

 Биогаз олишнинг оддий қурилмаси жуда содда бўлиб, кам сонли қорамол ва кам сонли паррандага эга бўлган ҳар бир хонадон эгаси бу қурилмани барпо этиши мумкин. Чунки, бу биогаз технология жиҳозлари жуда содда ва арзон. Майдон жиҳатдан ҳам кўп жой эгалламайди, реактор учун ҳам жиҳозлари сони ҳам кам.

 Бу борадаги ишларни бошқа маҳаллаларда ташкил етиш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Оллонов ва Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Ш.Формоновлар томонида маҳалла раислари учун семинар бўлиб ўтди ва тушунтиришлар бериб ўтилди.  ҳттпс://т.ме/ Пойариқ Бугун_расмий

Пойариқ тумани "Уймовут" маҳалласида Худойберди ота Темиров (Алижон Темировнинг отаси) хонадонида ҳам биогаз ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Ушбу хонадонда “UZBIOGAZ” МЧЖ Бош директори Алижон Темиров(чапдан биринчиси) туғилиб ўсган. У ўз отасининг хонадонига, шахсан ўзи бош бўлиб, биогаз қурилмасини ўрнатиб ишга тушириб берди.

Семинар иштирокчиларига биогаз қурилмасининг ишлаш принциплари кўрсатиб берилди.

Худойберди ота Темиров хонадонида биогаз қурилмасини ишга туширилгани билан танишиш мақсадида ташриф буюрган Самарқанд вилоятининг хокими Эркинжон Турдимов биогаз қурилмасини фойдаланиш усули билан танишди ҳамда  Алижон Темиров билан плитада биогазни ёнишини кузатди.

А.Темировнинг онаси биогаз ёрдамида газ плитасида мураббо қайнатмоқда.

 

Биогазнинг газ плитасида ёниши...

А.Темиров Ургут туманининг “Деҳқонобод” маҳалласида яшовчи Чингиз Баратов   фермер хўжалигидаги 20га яқин моли, товуқлари ва маиший чиқиндисидан фойдаланиб биогаз ишлаб чиқарадиган 20-25 кубм биогаз қурилмасини қуриб фойдаланишга топширди.

Ушбу фермернинг ишлаб чиқараётган биогази билан 200 ўринли янги очилган болалар боғчаси ва Чингиз Баратовнинг хонадони биогаз билан таъминлана бошланди...

Ушбу болалар боғчасидаги ошхонасидаги газ плитасида биогазнинг ёниши...

Хонадон учун ўрнатиладиган биогаз қурилмаси лойиҳасини кўриниши...

ИЗОҲ: Реактори -15 м3 ;  Газ тўпланиши-15-20 м3 ;  Электр генератори – 2 кВт; Солинадиган гўнг -100-120 кг

Биогаз қурилмаси ишга тушгани ва унинг энергия самардорликка ҳиссаси хусусида ОАВ лари кенг ёритмоқда. Жумладан Самарқанд вилояти телевидениеси.

Биогаз қурилмаси ишга тушгани ва унинг энергия самардорликка ҳиссаси хусусида ОАВ лари кенг ёритмоқда. Жумладан Ўзбекистон телевилениеси “O’ZBEKISTAN 24” ва “Ахборот 24” ёритилди. 

Изоҳ: Ушбу лойиҳа “UZBIOGAZ” МЧЖ Бош директори Алижон Темировнинг кўп йиллик изланиши, тажрибаси ва Ўзбекистон “Адолат” СДП “Инновация ва муқобил энергетика тарғиботи маркази” раҳбари К.Шадиметов билан илмий-амалий ҳамкорлиги натижасида ишлаб чиқилган ва инновацион лойиҳа сифатида ҳаётга жорий этила бошланди.

К.Шадиметов ЎзТВнинг “Замон” теледастури ва радиоканлларига биоэнергетикадан фойдаланиш афзалликлари хусусида интервью бермоқда. 2020 й

ЧИҚИНДИ – XXI АСРНИНГ ОЛТИНИ

Чиқиндини қайта ишлаш учун инновацион қурилма

(Чиқиндини қайта ишлаш –долзарб ва юқори даромадли бизнес)

Даромадли бўлиб олишга улгуриб қолинг!

Чиқиндини қайта ишлаш — бу кичик рақобат шароитида нисбатан фойдали бизнес, бўш токча. Чунки, чиқиндини биогаз қурилмасида қайта ишлашга омилкорлик билан сарфланган маблағ, тезда ўзини ўзи оқлайди. Шунинг учун билимдон тадбиркор, тўлиқ ишонч билан даромад олишга умид қилиши мумкин.

Унинг хом ашёси доимо мавжуд. Уни етказиб берувчига ҳам қарамлиги йўқ, чунки, катта шаҳар яшовчиси ҳар йили чиқиндихонага 250 кг қаттиқ маиший чиқинди (ТБО), фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари эса чорвачилик, паррандачик ҳамда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларининг чиқитларини ҳисобга олинса, уни қайта ишлаш, ўзининг долзарблигини ҳеч қачон йўқотмайди.

Биогаз қурилмасига буюртма беринг ва ундан фойдаланинг.

“UZBIOGAZ” МЧЖ Бош директори    

А. Темиров

98-301-07-88

www. “uzbiogaz”.uz

и.ф.н. академик,

Ўзбекистон “Адолат” СДП “Инновация ва

 муқобил энергетика тарғиботи” маркази раҳбари                                                                     

К.ШАДИМЕТОВ

kshadimetov@mail.ru

98-126-70-57

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+