Маҳалла тизимида меҳнат қилаётган депутатлар тақдирланди

24.03.2021 15:03:38

Фарғона вилоятининг Сўх туманида 22 март – маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан  байрам тадбири бўлиб ўтди.   Ўзбекистон  "Адолат" СДПдан   халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган, маҳалла тизимида ишлаб келаётган  бир гуруҳ фаол депутатларга  партиянинг вилоят  Кенгаши  томонидан  фахрий ёрлиқ  ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Маҳаллада аниқланган муаммоларни депутатлик фаолиятим билан уйғун ҳолатда олиб боришим ўз самарасини бермоқда,  – дейди “Ҳазрати Али” МФЙ раиси Субҳонали Нишонов. – Аҳоли  мурожаатларига мутасадди ташкилолар била ҳамкорликда  ижобий ечим топмоқдамиз.  Агарки, маҳалла раиси сифатида имкониятларим етарли бўлмаса, “депутатлик сўрови”  орқали ташкилотларга кириб боряпман ҳамда фуқаролар манфаатларини таъминлашга ҳаракат  қиляпман.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+