Янгиликлар 3397
Маҳалла ва овулларда сиёсий ўқув
Мазкур ҳафтанинг сешанба кунида Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва барча туманларидаги МФЙ ҳамда ОФЙларида сиёсий ўкувлар ташкил этилиб, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши томонидан шакллантирилган кўнгилли маърузачилар фуқароларга мамлакатимиз ва жаҳонда рўй берган ижтимоий-сиёсий воқеалар ҳақида маълумотлар беришди.
Беруний туманидаги «Беруний» ОФЙда бўлиб ўтган сиёсий ўқув иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси депутати Мунаввара Қурбанбаева ўтган ҳафта давомида Президентимиз томонидан қабул қилинган қарорларнинг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритди.
Шунингдек, иштирокчиларга мамлакатимизда ва дунёда рўй берган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Ўтказилган мазкур сиёсий ўқув фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда мамлакат тақдирига дахлдорлик туйғусини кучайтириш ва амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида янада фаол бўлишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Нурсултан Кузенбаев,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Беруний туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг