“Маҳаллабай” ишлаш тизимининг амалий самаралари

15.04.2021 13:04:34

“Маҳаллабай” тизими орқали аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоларни ҳал этиш мақсадида куни кеча партиянинг Бўстонлиқ туман Кенгаши раиси Акром Сайдалиев, Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати Бахтиёр Камолов тумандаги “Барраж” маҳалласида бўлиб, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш бўйича ўрганиш ишлари олиб бордилар.

Бу борадаги ишлар биринчи галда ҳар бир маҳалланинг ўзига хос “паспорти”ни яратиш билан бошланди. Маҳалла ҳар бир фуқаросининг иш билан таъминлангани, вақтинчалик ишсизлар, бирон бир тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларни аниқлаш ишлари бажарилиб,  аниқлаш борасида  тегишли  маълумотлар тўпланди.  Бу борада “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилганларга алоҳида эътибор қаратилди,  улардаги фуқароларнинг ташвиши,  қизиқиши ўрганилди. 

- Қисқа муддат ичида “Аёллар дафтари”га  киритилган 69 нафар фуқаронинг 30 тасининг  бандлиги таъминланди,  - дейди депутат Б.Камолов. - 24 нафарига имтиёзли кредитлар олиш учун сертификатлар берилиб, ҳужжатлари  тижорат  банкига тақдим этилди,  17 тасига ҳуқуқий ёрдам,  4 нафарига психологик  ёрдамлар кўрсатилди.

 

 

Акром САЙДАЛИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўстонлиқ тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+