Маҳаллада 11 та муаммо аниқланди, 8 таси ечимини топди

25.09.2020 19:09:05

 

Халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгаши депутатлари маҳаллаларда бўлиб, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш баробарида ечимини топишга эътибор қаратмоқдалар. Биринчи навбатда муаммонинг илдизини топиш лозим. Халқ вакиллари ўз олдиларига айни шу вазифани қўяётгани  сайловчиларнинг ишончи ошишига олиб келяпти.

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутат Дилфузахон Аҳмедова йилнинг ўтган даврида 80 дан ортиқ муаммоларни ўрганиб, ечимини топди. Аксарияти жойида бартараф этилди. 9 та масала юзасидан  депутатлик сўрови чиқарилди.

Дилфуза Аҳмедова, халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгаши депутати:

- Партиянинг “Муаммо билан юзма юз” лойиҳаси бизни жамоатчилик орасига кириб боришга ундамоқда. Жумладан, шу ҳафтада “Тараққиёт” МФЙда яшовчилар билан мулоқотда бўлдик. Қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартишларни етказиш баробарида хонадонларда бўлганимизда 11 та муаммо аниқланди. Шундан 8 таси ечимини топди.

“Тараққиёт”лик Манзурахон Қўшақова 1961 йилда туғилган, ёлғиз яшайди. “Темир дафтар”га киритилгани сабаб, 150 дона жўжа берилган. Ем-озуқа масаласи уни қийнаётганди. Депутат аралашуви билан бу масала ҳал этилди. Энди у даромад топиши аниқ.

Шу маҳаллада яшовчи Шоира Абирасулова ва Раъно Хошимжоноваларнинг касби ҳамширалик. Бироқ ишсизлик уларни қийнамоқда. Депутат бу борада туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарига депутат сўрови билан чиқди. Яқин кунларда улар ишли бўлади.

Депутатнинг ҳудудлардаги юриши давом этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

 

                                                 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+