Янгиликлар 1115
Маҳаллада «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида байрам тадбири
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарор асосида жойларда «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида байрам тадбирлари бошланди. Халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати Тўйдихон Алибоева ташаббуси билан тумандаги Навоий МФЙ яшовчи сайловчилар билан ўтказилган суҳбат ҳам айни шу мавзуга бағишланди.
Халқ вакили томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотлар, халқнинг ҳаёти, қалби ва онгида юз бераётган ижобий ўзгаришлар, инсон қадри ва омили хусусида тушунча берилди. Мустақиллик байрамини кенг тантана қилиниши фуқароларнинг Янги Ўзбекистонда бахтли ҳаёт кечираётганини ўзида ифодалашлигини билдирди.
Тадбир байрам олдидан ҳудудларни ободонлаштиришга қаратилган тозалов ишларига уланди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг