Маҳалладаги муаммо билан юзлашилди

03.03.2021 20:03:34

Ўзбекистон  “Адолат” СДП  Ангрен шаҳар  Кенгаши фаоллари партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида ҳудуддаги муаммолар, фуқароларни қийнаб келаётган масалалар ечимини “Маҳаллабай” тизимида ўрганиш мақсадида шаҳардаги “Боботоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлдилар.

Ўрганиш давомида “Боботоғ” МФЙ 5/1 “б” даҳаси ҳудудидаги иссиқлик энергияси тармоғида вужудга келган носозлик аниқланиб, муаммонинг юзага келиш сабабларини ўргандилар.

Маълум бўлишича,  об-ҳавонинг кескин совиши натижасида тармоқдаги қувурлар ёрилиб кетган. Муаммони зудлик билан бартараф этилиши юзасидан Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Шокир Уришов Ангрен шаҳар “Иссиқлик энергияси" ДУК раҳбарияти билан боғланди ва ижроси таъминланиши назоратга олинди.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби  

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+