Янгиликлар 3048
Маҳалладаги муаммолар – депутатлар эътиборида
Шу кунларда Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутатлари маҳаллаларда юзага келган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирларини олиб боришмоқда. Хусусан, депутатлар жонбозлиги туфайли «Кўкча» маҳалласи кўчалари вирусга қарши дезинфекция қилинди.
Шунингдек, мазкур маҳалла ҳудудидаги Г.Узоқов кўчасида қурилаётган кўп қаватли уйлар атрофига асфальт ётқизилишида ташаббус кўрсатилди. «Кўкча» қабристонидаги тобутхона янгиланди. МФЙ биносида олиб борилаётган таъмирлаш ишларига кўмаклашилди. Оилавий ажримлар олди олиниб, ижобий ҳал этилди.
Депутатларнинг мазкур маҳалладаги мактаб ва МТМлар ҳолатини ўрганиши вақтида бинолар орқа қисмида хароба ҳолатга келган иссиқлик ўтказиш қувурлари борлиги аниқланди. Депутатлар тегишли мутасадди ташкилотга мазкур муаммо юзасидан депутатлик сўрови юборишди. Депутатлик сўрови натижаларини кейинги мақолаларда батафил ёритиб борамиз.
Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг