Янгиликлар 1283
Маҳалладошлар фикри
Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 20 июндаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви мамлакатимиз кенг жамоатчилиги орасида катта қизиқиш уйғотди. Чиндан ҳам сўнги йилларда юртимизда ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида катта ислоҳотлар амалга оширилди. Лекин олдимизда янада улкан вазифалар турибди. Уларни бажариш учун мустаҳкам ҳуқуқий асослар талаб этилади. Демак Асосий қонунни янгилаш зарурати бор.
Юқорида тилга олинган учрашувда ана шундай фикрлар билдирилди. Менга айниқса, мамлакатимизнинг ташқи сиёсати тўғрисидаги гаплар катта қизиқиш уйғотди. Чунки бу йўналишдаги ишларнинг ҳолати ижтимоий ва иқтисодий тараққиётимизга таъсир этмай қолмайди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг қуйидаги мулоҳазаларини жуда ўринли деб ўйлайман.
“Асосий қонунимизга Ўзбекистон барча давлатлар, энг аввало ўзининг яқин қўшнилари билан тинчликпарвар ва дўстона сиёсат юритиши, унинг ташқи сиёсати инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилиш, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги принцип ва нормаларига асосланиши ҳақидаги моддани қўшишни таклиф этаман.
Биз бу ҳақида халқ депутатлари туман кенгашининг бир қатор депутатлари билан муҳокама қилдик. Улар ҳам билдирилган фикрларга қўшилишларини айтдилар. Ўйлаймизки бу масала албатта, янгиланган конституцияда ўз ифодасини топади.
Эркин БОРИЕВ,
Тўрақўрғон туманидаги“Қатағон” МФЙ раиси,
халқ депутатлари туман кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг