Янгиликлар 1221
Маҳаллага қачон вақтида сув берилади?
23.02.2022 10:02:39
Партиянинг “Ёшлар ва хотин-қизлар билан очиқ мулоқот” лойиҳаси доирасида “Адолат” СДП Марҳамат туман Кенгаши фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари тумандаги Хасанмерган МФЙда бўлиб, аҳолини қийнаётган муаммоларни ўргандилар. Хонадонларга кириб борилганда кимдир тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида эканини билдирган бўлса, кимдир бандлик масаласида мурожаат қилди. Уларнинг аксарияти жойида бартараф этилди.
-Бизни қийнаётган асосий муаммо ичимлик сувини вақтида берилмаётгани. Бу айниқса хотин-қизларга қийинчилик туғдиряпти,-дейди Абдумалик Буваев.Фуқаро мурожаати ўринли. Ичимлик суви ҳаёт учун энг зарур. Бу борада масъул ташкилотларга чиқилди ва муаммо ечимини топди.
Аблиёр Қораев,
“Адолат” СДП Марҳамат туман кенгаши раиси.
Фикрингизни қолдиринг