Маҳаллаларда партиянинг «Адолатли қайнона»лари фаолият бошлади

21.06.2022 18:06:20

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда партия Когон туман Кенгашининг жорий йилда ўтказилган VI Пленумида белгиланган қарор ижросини таъминлаш мақсадида Кенгаш томонидан қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, партиямиз сафидаги фаол аёллар сафини янада кенгайтириш ҳамда оилалардаги маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида ҳар бир маҳалла ҳудудида «Адолатли қайнона» кўрик танловларини мунтазам равишда ўтказиб бориш орқали барча маҳаллаларда партиянинг фаол аёллари бўлишига эришиш туман Кенгаши фаолиятининг асосий вазифаларидан этиб белгиланган эди.

Қарорда белгиланган вазифалар юзасидан партия Когон туман Кенгаши томонидан тумандаги 23 та маҳалла фуқаролар йиғинида 23 нафар «Адолатли қайнона»лар фаолияти йўлга қўйилиб, тумандаги ҳар бир маҳаллада партиянинг фаол аёллари бўлишига эришилди.

Қувончлиси, ҳар бир маҳаллада партиямизнинг фаол аёллари бўлиши орқали уларнинг бой, ҳаётий тажрибаларидан фойдаланиб, ҳудудлардаги «Темир дафтар» рўйхатида турган, оиласи нотинч, жазони ўташ муассасаларидан қайтган аёллар билан ишлаш, уларнинг оиласидаги маънавий муҳитни яхшилашга кўмаклашишга эришилади.

Зеро, оила мустаҳкам бўлса, ундаги ижтимоий-маънавий муҳит соғлом бўлса, жамият барқарор ривож топади. Чунки, оила ватан ичидаги кичик ватандир.

Мактуба ҲАМРОЕВА,

«Адолат» СДП Когон туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+