Янгиликлар 2049
Маҳаллаларда сайловчиларнинг муаммолари тингланди
Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига 43-Жума сайлов округидан сайланган депутат Гулбека Қўчкоровага Пастдарғом туманидаги “Истиқбол”, “Дўрмон”, “Болдир” ва “Фурқат” маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи бир гуруҳ сайловчилар томонидан мазкур ҳудудларни замонавий технология асосида Интернет тармоғи билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.
Депутат Гулбека Қўчқорова мазкур маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳолининг шикоят ва таклифларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д.Хўжамбердиевга ушбу масалани ижобий ҳал этишда амалий ёрдам сўради.
Жорий йилнинг 1 июлгача “Истиқбол” ва “Дўрмон” маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудида жойлашган умумтаълим мактаблари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва мактабгача таълим ташкилотларини замонавий технология асосида Интернет хизматларига улаб берилиши ва бугунги кунда Интернет тармоғига улаш учун зарур бўладиган техник қурилмаларни олиб келиш ва ўрнатиш бўйича ишлар олиб борилаётганлиги тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Шу кунинг ўзида Пастдарғом тумани “Истиқбол” МФЙ ҳудудида жойлашган “Тинчлик” оилавий шифокор пункти замонавий технология асосида уланган Интернет тармоғининг ишлаши таъминланди.
Шундан сўнг, “Болдир” МФЙ фаоллари билан ҳам учрашиб, режалаштирилган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Хонбуви Хайитова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг