Янгиликлар 1755
Маҳсулотлар депутатлар иштирокида эгаларига топширилмоқда
Давлатимиз раҳбари томонидан Сўх туманига “Саховат ва кўмак” доирасида берилган беминнат 6 хил озиқ-овқат маҳсулотлари ҳудуддаги боқувчисини йўқотган, кам таъминланган хонадонларга етказиб бериляпти.
Бу хайрли ишларда халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати С.Нишонов ҳам фаол иштирок этмоқда. У раислик қилиб келаётган “Ҳазрати Али” МФЙдаги 517 та хонадонлар уч тоифага бўлиб олиниб, оғир хонадонларнинг 80 тасига ун, эҳтиёжманд хонадонларнинг 80 тасига ёғ, ўртаҳол хонадонларнинг 371 тасига озиқ-овқат тўплами ажратилди.
-Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат ва сўхликларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан бениҳоят хурсандмиз, – дейди туман “Хушёр” МФЙ раиси, халқ депутатлари туман кенгаш депутати М.Ифтихонов. – Озиқ-овқат маҳсулотлари ишчи гуруҳ томонидан босқичма-босқич кўмакка муҳтож оилалар хонадонларига олиб бориб берилмоқда.
Шу билан бирга, эзгу тадбирларга туманнинг саховатпеша ҳомийлари ҳамда тадбиркорлари ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқдалар.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг