Мактаб директори қандай бўлиши керак?

20.04.2022 14:04:59

Кейинги йилларда Давлатимиз раҳбари таълим тизимига алоҳида аҳамият билан қарамоқда. Жумладан жорий йилда мазкур масалада ўтказган селектор йиғилишларида мактаб, таълим, тарбия қандай бўлиши ва мактаб директорларининг савияси ва ташкилотчилик жиҳатларига атрофлича тўхталиб ўтдилар.

Жуда ўринли масала. Мактаб раҳбарлигига дуч келган одамни тайинлаш таълимга жиддий путур етказади. Мактаб директори ўз устида ишлайдиган, тиришқоқ, изланувчан бир сўз билан айтганда ҳар соҳада янгиланишга, ўзгаришларга интилувчан етакчи бўлмас экан, ўзи раҳбарлик қилаётган билим масканида кўзланган мақсадга эриша олмайди. Айнан шунинг учун ҳам мактабда ижобий натижага эришиш кўп жихатдан директорга боғлиқ. Мактаб раҳбари дарсларни таҳлил қилиш жараёнида ўқитувчиларнинг қобилиятларини синовдан ўтказиб,  ҳар бирига холис, ҳалол баҳо бериши, ижодкор, юксак билим, ақл-заковатли,  интилувчан, ўз ўқувчиси тақдирига жиддий қарайдиганларни қўллаб-қувватлаши лозим.

Ўқитувчи фаолиятига унинг ўқувчиси эришган натижага қараб баҳо берилади. Маоши оширилиши ҳам унинг меҳнат унумдорлиги, натижадорлиги, ижодкорлигига қараб белгиланиши лозим. Папка тўла қоғозларига, расмбозлигига эмас, ҳақиқий, амалда бажарилган ишларига, натижаларига қараб ҳақ тўланиши керак.

Чин маънода Янги Ўзбекистон, янги инсон вужудга келяпти. Бу йўлда мактабнинг роли катта. Шунинг учун ҳам янгича фикрлаш,  ихтирочилик, ижодкорлик, илм-фанга ёндошиб дунёвий билимларни эгаллаш тақозо этиляпти. Демак ташкилотчи, фидойи директорларга, ўқитувчиларга комил инсон яратиш вазифаси юклатиляпти.

Илҳомжон Абдулазизов,

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+