Мактаб муаммолари -  депутатлар эътиборида

16.03.2021 09:03:06

“Адолат” СДП Янгийўл туман Кенгаши фаоллари партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида таълим масканларидаги замонавий шарт-шароитлар,  педагог кадрлар салоҳияти ва соҳада учраётган муаммолар билан яқиндан танишиш мақсадида туманннинг Гулбаҳор шаҳарчаси, “Кўкаламзор” МФЙда жойлашаган 1-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчи ёшлар билан учрашиб, дилдан суҳбатлашди.

Ўрганишлар давомида маълум бўлишича,  мазкур  мактаб биноси 1976 йилда қўрилган. Таълим муассасаси  900 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 1940 нафар ўқувчи таълим-тарбия  олади. Ушбу мактаб капитал таъмирга мухтож. Муассасада 97 нафар педагог, 22 нафар техник ходим фаолият юритади. Илм даргоҳида ошхона, спорт ва фаоллар зали мавжуд эмаслиги аниқланди.  Ўқувчи ёшлар компьютер хонасида компьютер йўқлиги сабаб  фақат назарий билимларни олишар экан.  Мактабни атрофи ўралмаган, шунингдек тоза ичимлик суви танқислиги каби муаммолар ижобий ечимида мактаб педагоглар жамоаси амалий ёрдам беришини сўрашди.

Ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили 15-сонли  мактаб  бўлди. Мактаб 1978-йилда қурилган бўлиб, 830 ўринга мўлжалланган. Ҳозирги кунда мактабда 1474 нафар ўқувчи таҳсил олади. Ўрганиш жараёнида мактабнинг капитал таъмирга муҳтожлиги, мактабда марказлашган канализация тизими йўқлиги кўзга ташланди.

- Соҳада йиллар давомида йиғилиб келган, ўз ечими кутаётган талайгина муаммолар мавжудлигини барчамиз биламиз, - дейди Гулзода Эргашева. - Уларни бартараф этишда биргаликда амалий ҳаракатлар билан ёндошсак, унинг ечими устида бош қотирсак, мактабларга кўмаклашиш масаласини умуммиллий ҳаракатга айлантирсак, албатта қўйилган мақсадга эришамиз.

Аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

 

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+