Янгиликлар 1318
Мактабгача таълим ривожланди
Президент Ш.Мирзиёев мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, олий таълим, шунингдек, таълим тизимида етук мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор бериб келмоқда.
Биз ҳозирги кунда 3-ренесеансга пойдевор қўймоқдамиз. Физика фанида “бордан йўқ бўлмайди, йўқдан бор бўлмайди” деган жумлани ҳаммамиз жуда яхши биламиз. Шундай экан, биз асосий эътиборни таълимга қаратишимиз, ўсиб келаётган ёш авлодни аждодларимизга мос ва хос бўлиб етишишларига ҳар биримиз ўз хиссамизни қўшишимиз, ҳар биримиз ўзимизни масъул деб билишимиз зарур.
Президент Ш.Мирзиёев мурожаатномада мактаб битирувчиларининг олий таълимга қамрови 25 фоиздан 50-60 фоизга, ОТМ давлат гранти асосида қабул икки баробар оширилиши, шунингдек, қизлар учун алоҳида давлат грантлари жорий этилишига, ўқишга кириш соддалаштирилишига, она тили бўйича билимларни баҳолашнинг миллий тест тизимини яратишга, мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сонини камайтиришга, олий таълим ўқув жараёнида кредит-модул тизими жорий этилишига, 10 та ОТМ ўзини-ўзи молиялаш тизимига ўтиб, камида 5 та ОТМ трансформация қилиниши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Бу эса, ўз навбатида мамлакатимиздаги олий ўқув юртларига ўқишга кира олматган ёшларнинг чет элдаги олий ўқув юртларига ўқишга киришга қизиқиб, алданиб қолишларининг олдини олиши шубҳасиздир.
Бундан ташқари, мурожаатномада мактабгача таълим ёшидаги болаларни боғчаларга қамраб олиш кўрсаткичини 60 фоизга етказиш, 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизимини жорий қилиш давом эттирилишига, кириб келаётган янги йилда янги умумий ўрта таълим мактаблари қурилиб, мавжуд мактаб биноларининг жуда катта қисми капитал таъмирдан чиқарилишига алоҳида урғу берилди. Шунингдек, 55 та хусусий мактаб ташкил этилиши, уларнинг республикадаги умумий сони 141 тага етказилиши, юқори малакали ўқитувчилар маошини янада ошириш масаласи давом эттирилишига ҳам алоҳида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, Президент ўз маърузасида шаҳардан узоқ қишлоқ мактабларига қатнаб ишлайдиган ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақлари икки баробарга оширилиши ҳақидаги фикрлари кенг жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди.
Сарвар ЭРГАШЕВ,
“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши
Марказий аппарати бўлим мудири
Фикрингизни қолдиринг