Янгиликлар 4140
Мактабгача таълим муассасаси ходимларининг таклифлари ўрганилди
Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши ходимлари ва депутатлар туманда таълим тизимида фаолият олиб бораётган ходим-раҳбарлар, туман фаоллари билан учрашди. Унда сайловолди дастур лойиҳасини муҳокама қилишди. Тадбир аввалида дастур лойиҳасининг мазмун-моҳияти айтиб ўтилди. Жамиятда ҳар бир соҳани ривожлантириш, аҳоли манфаатлари йўлида қилиниши керак бўлган амалий ишлар юзасидан аниқ таклифларнинг қайд этилганлиги таъкидланди.
Тадбирдан мақсад мутахассисларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазаларини ўрганиш экан, бу борада уларнинг фаоллиги оширилди.
Турли мавзуларда, турлича йўналишда фикрлар билдирилди. Жумладан, мактабгача таълим тизимида инновацион ривожланишни кучайтириш, мактаб ёшидаги болани психологик жиҳатдан мактабга тайёрлаш, мактабга тайёрлов даврида уларга сифатли таълим бериш (ваҳоланки, кўпчилик ота-оналар мактабга чиқувчи болаларини тайёрлов курсларига қўйишади), шахмат ва шашка тўгаракларини ташкил этиш, тиббиёт тизимини кучайтириш ва малакали мутахассис билан таъминлаш масалалари кўтарилди.
Албатта, тадбир давомида ҳар бир таклиф алоҳида эътиборга олиниши ва аниқ мақсадли ишларнинг олиб борилиши таъкидланди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши ахборот хизмати
Фикрингизни қолдиринг