Мактабларда жамоатчилик назорати ўтказилди

29.08.2024 14:08:04

2024-2025 – янги ўқув йили бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Шу муносабат билан халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари Озодахон Дадажонова, Файзулло Мирзаев ва Ўзбекистон Адолат СДП туман Кенгаши раиси Нодирбек Каримовлар томонидан ҳудуддаги умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди. Ўрганишлар давомида синф хоналари, мактаб ҳудудидаги ободонлаштириш жараёнлари кўздан кечирилди. Шунингдек, бинони иситиш тизимларини куз-қиш мавсумга тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам кўриб чиқилди.

Мазкур 36-сонли умумтаълим мактаби тумандаги нуфузли мактаблардан бири бўлиб, мактаб маъмурияти ўқувчилар учун қулай шарт-шароит яратиш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, устозларнинг ўз устида ишлашлари доимий эътибор марказида. Жамоатчилик назорати давомида масъуллар томонидан қўшимча тавсиялар бериб ўтилди.

Юртимизда ёш авлод учун яратилган кенг имкониятлардан баҳраманд бўлган ёшлар устозлардан чуқур билим олган ҳолда ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигига ҳисса қўшувчи комил инсонлар бўлиб етишишларига ишонамиз.

Гулчеҳра Аҳмедова
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+