Янгиликлар 2064
Мамлакатдаги карантин шароитида “Адолат” СДП қандай ишламоқда?
18.03.2020 12:03:19
Маълумки, коронавирус карантини тақозосидан оммавий тадбирлар бекор қилинди. Таълим муассасаларига таътил берилди ҳамда аҳолига имкон қадар уйдан ташқарига чиқмаслик, инсонлар билан мулоқот қилмаслик тавсия этилмоқда. Шу шароитда партиямиз қандай ишламоқда?
- Тадбир, семинар, давра суҳбатлари вебинар усулида ўтказилмоқда.
- Фуқаролар мурожаатлари ёзма ва электрон шаклда қабул қилинмоқда.
- Партияга аъзо бўлиш истагидагилар аризанинг электрон вариантини жўнатмоқда.
- Аҳолини ўз хонадонида ёки иш жойида аъзо қилишга ихтисослашган “Партия патронажи” лойиҳасида чақирувлар телефон ва ижтимоий тармоқлар орқали қабул қилиниб қайд этиб борилмоқда, партия билетини топшириш эса номуайян муддатга қолдирилди.
- Уйма уй юриш ва аҳоли билан юзма-юз кўришишга қаратилган лойиҳалар вақтинча тўхтатилди, шикоятлар ишонч телефонлари ва электрон почталар орқали билдирилмоқда.
- Партиядан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, жойлардаги аҳволни, шароитни ўрганмоқда.
- Партиянинг Республика ва маҳаллий Кенгашлари офисларида барча профилактик чоралар кўрилган, антисептик воситалар билан таъминланган, коронавирус ҳақида ахборот берувчи плакатлар осилган.
- Партиянинг барча ходимларига тактик алоқанинг ҳар қандай шакли (қўл бериб кўришиш ва хоказо)дан йироқ бўлиш тавсия этилди.
“Адолат” СДП Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг