Янгиликлар 581
Мамлакатимизнинг халқаро майдондаги имидж тимсоли
Давлатимиз рамзлари дунё давлатлари билан сиёсий –иқтисодий ҳамкорлик алоқаларда, дипломатик муносабатларда, халқаро аҳамиятдаги воқеа-ҳодисаларда мамлактимиз имиджини ўзида намоён этадиган ўзлигимиз тимсоли ҳисобланади.
Бугун, 2 июль – Ўзбекистон Республикасининг давлат герби қабул қилинган кун. Гербимизнинг қабул қилинганига эса 32 йил тўляпти. Шу муносабат билан давлат ва жамоат ташкилотларида ўтказилаётган тадбирларда шу ҳақида ифтихор билан сўз юритилмоқда.
«Адолат» СДП Қувасой шаҳар Кенгаши раиси Дилобар Мирзаева «Ёш адолатчилар» қаноти аъзолари билан биргаликда кўча-кўйларда, жамоат жойларида, таълим масканларида давлат байроғи туширилган махсус белгиларни қувасойликларга тарқатиб, байрамни кенг қулоч ёйиши учун ҳисса қўшмоқда.
Аҳоли билан бўлаётган учрашув ва жараёнларда бугунги кунда мамлактимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдириляпти.
Қолаверса, фуқароларнинг гербимиз ҳақида маълумотга эга бўлиши, сиёсий ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишини таъминлаш мақсадида мулоқотлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Гулчеҳра АҲМЕДОВА,
«Адолат» СДП
Фарғона вилояти Кенгаши
Матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг