Маънавият – миллат кўзгуси

27.01.2021 16:01:43

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселекторда фарзандларимизга миллий қадриятларимиз руҳида таълим-тарбия бериш, маънавиятли, маърифатли қилиб ўстириш, уларни турли ёт ғоялар таҳдидидан ҳимоя қилиш, келажакка интилиб яшашга ўргатиш ва бунда ота-оналар масъулиятини ошириш муҳимлигига эътибор қаратилди.

Йиғилишда «Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир», – деди давлатимиз раҳбари. Шу маънода, тана ҳеч қачон жон ва руҳсиз бир бутун бўлолмаганидек, маънавиятсиз, таълим-тарбиясиз ҳам иқтисодий ривожланишга эришиб бўлмайди. Мустақил теран фикрга эга, ўтмишга юксак эътиқоди бор миллатгина эзгулик, тараққиёт йўлида ғоялари муштарак ҳолда ривожлана олади. Маънавий бирлашуви билан юксалган халқни эса ҳеч қандай ёт ғоя ўз домига торта олмайди. “...янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси, бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси, аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият», – дейди Президентимиз. Ҳақиқатдан ҳам, ўтмишни билмасдан, ўзликни англамасдан ва уни ҳурмат қилмасдан туриб келажакка интилиб бўлмайди. Оила, боғча, мактаб, олий таълимда бу жараён бир-бирини тўлдирган ҳолда, уйғунликда давом этиши, аждодларимизга муносиб авлодларни тарбиялашимиз лозим. Ана ўшанда кучли маънавиятга эга, дунёқараши кенг, билимли авлодни тарбиялай оламиз! 

Бу борада партиямизнинг депутатлари ҳам ўз олдларига катта мақсадларни қўйган ҳолда “Депутат ва ёшлар учрашуви”, “Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш”, “Аждодларга муносиб авлод бўламиз!” каби шиорлар остида турли хилдаги давра суҳбатлари маданий-маърифий кечалар ташкил этишни режалаштириб, ишлар самарадорлиги бошлаб юборилди.

Мақсуд ҲАМИДОВ,

Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати

 Бухоро вилоят кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+