Мансаб жиноятлари қандай тартибга солинди?

02.05.2021 14:05:23

Мамлакатимиз қонунчилигида биринчи марта давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ҳамда нодавлат тижорат ва бошқа ташкилотлар ходимларининг мансаб жиноятлари тўғрисидаги алоҳида моддалар гуруҳи кўзда тутилган. Бу жиноят қонунчилигини либераллаштириш йўлидаги муҳим қадам, чунки аввал тадбиркорлик субъектлари, НТТ мансабдор шахслари ва хизматчилари давлат мансабдор шахслари ва хизматчилари каби шундай жиддий жавобгарликка тортилганлар. Бунга мисол қилиб яқинда Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида иштирок этган Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев коррупцияга қарши курашишда, хусусан Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акром Раҳмонқуловнинг коррупциявий ҳаракатларини ошкор этишда блогерларнинг ҳиссаси юқори бўлаётганини таъкидлади.

Квартиралар, автомобиллар, дўконлар Акром Раҳмонқуловнинг зарарни ундириш учун хатланган мол-мулклари ҳақида маълумот берилди. Унинг маълум қилишича, ҳозиргача терговда аниқланган ҳолатларга кўра, Акром Раҳмонқулов 2018—2020 йилларда жами 494 млрд сўмлик 82та объектлар қурилиш-таъмирлаш ишларини ўзининг раҳнамолигидаги 9та пудрат ташкилотларига топшириб, қурилиш ишлари ҳажмини сунъий равишда оширилган нархларда расмийлаштириш, қўшиб ёзиш орқали қарийб 20 млрд сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилган. Қўшимча қилинишича, ҳозирда Раҳмонқулов ва унинг 10 нафар жиноий шериклари қамоққа олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг қатор муҳим қонунларининг аксар қисми мисол учун: 205 “Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш”,  206 “Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш”, 207 “Мансабга совуққонлик билан қараш”, 208 “Ҳокимият ҳаракатсизлиги”, 209 “Мансаб сохтакорлиги”,  210 “Пора олиш”, 211 “Пора бериш”, 213 “Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш”, 214 “Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши” моддалари мавжуд бўлсада бугунги кунда бу қонунларга айрим мансабдор шахслар беэътибор қараб келмоқда.

Комил САХАТОВ 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+