«Мансабдор шахс эшитуви»: Устувор вазифалар белгиланди

03.10.2022 10:10:58

Партиянинг Қува туман Кенгашида Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи иштирокида «Мансабдор шахс эшитуви» ўтказилди. Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг жорий йил шу кунига қадар фаолиятига оид ҳисоботи тингланди ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, гўштнинг асосий ҳажмини етиштириб берувчи якка тартибдаги уй хўжалигида чорва боқувчи аҳолига зарур озуқа захирасини тайёрлаш учун фермер хўжаликларининг мавсумий экинларидан бўшаган ерларни бериш бўйича аҳолининг имкониятларини ҳисобга олиш, ижара нархларини маъқул ва енгиллаштирилган миқдорини белгилаш бўйича тавсиялар берилди.

МФЙлар кесимида чорвани парваришлаш бўйича бўлим мутахассислари иштирокида аҳоли билан ўқув йиғинлари ташкил этилиши ҳам фаолият самарадорлигида муҳим ўрин тутади.

Ветеринар участка мудирларини ҳудуд бўйича тез ва сифатли хизмат кўрсатишлари учун велосипед билан таъминлаш керак. Қолаверса, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими қошида хўжалик ҳисобидан ветеринария клиникасини ташкил қилиш, ҳайвонларни идентификация рақамларини арзонлаштириш учун маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни жалб қилиш галдаги вазифалардан биридир.

Эшитув доирасида кўрилган масалаларни халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиясида 10 октябргача кўриб чиқиш ва навбатдаги сессиясига киритиш бўйича қарорлар қабул қилинди. Шу куннинг ўзида партиянинг Қува туман Кенгаши фаолияти бўйича назорат-таҳлил ишлари амалга оширилди.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+