Мақсадимиз - демократик ижтимоий давлат барпо этиш

27.01.2021 18:01:06

Мамалакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва одил фуқаролик жамиятини барпо этиш сари босқичма-босқич равишда кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасида сайлов жараёнини янада такомиллаштиришга оид “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига киритилган сайлов декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида эмас, балки октябрь ойида кўчирилиши, нафақат сайловчиларга, номзодларга, сиёсий партияларга ҳам бир мунча қулайлик туғдиради. Жумладан, партияларнинг сайлов компанияси жараёнидаги муваффақияти уларнинг сайловолди ташвиқотлари, сайловчилар билан номзодларнинг бевосита учрашувлари билан боғлиқ.

Декабрь ойида кунларнинг қисқариши, об-ҳавонинг тез-тез ўзгариб туриши, ҳаво ҳароратининг пасайиши номзодларнинг, уларнинг ишончли вакиллари, партиянинг ваколатли вакиллари ва кузатувчиларнинг  сайловолди фаолиятининг самарадорлигини сезиларли даражада пасайишига сабаб бўлмоқда. Сайловнинг октябрь ойида ўтказилиши бундай ноқулайликларнинг олдини олади, деб ҳисоблаймиз. Албатта, қонун лойиҳасига киритилаётган ўзгаришларни қўллаб-қувватлаймиз.

 

Санобар МИРСАИДОВА,

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+