Янгиликлар 2214
Мақсадимиз: юрак қон-томир касалликлари хавфини 31 фоизга ва ўлим хавфини 32 фоизга қисқартириш
Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали ҳамкорлигида ҳар кун соат 8:00 дан соат 9:00 гача партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида “Саломатлик соати” ташкил этилди. Унда партия фаоллари, депутатлар, кенг жамоатчилик, тиббиёт ходимлари иштирок этишди. Иштирокчилар бир соат давомида пиёда юриш билан бир қаторда бадантарбия машғулотини фаоллик билан бажаришди.
Мутахассислар томонидан пиёда юриш, бадантарбиянинг қилиш инсон организимига ижобий таъсири, юрак қон-томир касалликлари хавфини 31 фоизга ва ўлим хавфини 32 фоизга қисқартириши, кўкрак бези саратони ва икки турдаги қандли диабет касаллигига чалинишни камайтириши, суяк ва мушакларни мустаҳкамлаши, артериал босимни, қонда холестерин миқдорини тушишига сабаб бўлиши, уйқуни яхшилаши ва бошқа ҳусусиятлари тўғрисида тушунчалар берилди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг