“Мард ўғлон” энди “Ёш адолатчилар”га етакчи

29.09.2022 12:09:34

Андижонлик “Ёш адолатчилар”нинг фаоллиги ошиб бормоқда. Бугун вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотларда уларнинг ҳиссаси катта. Партия лойиҳалари асосида бажарилаётган ишларда ҳам издошларимиз ташаббускор.

Ана шундай ёш партиядошларимиздан бири “Мард ўғлон” давлат мукофоти совриндори Исломбек Бекташевнинг фаолияти эътиборга лойиқ. У Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирларда ўзининг ташаббускорлигини кўрсатди. Мустақиллигимизни тарғиб этишга қаратилган янги лойиҳалар билан чиқди.

Партиядошимизнинг бу ҳаракатлари “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан ижобий баҳоланди. Шу муносабат билан “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгашида тақдирлов тадбири ташкил этилди. Вилоят Кенгаши раиси ўринбосари М.Мусаева Исломбекни “Ёш адолатчи” сифатида фаолиятини эътироф этиб, Сиёсий Кенгаш томонидан берилган “Фахрий ёрлиқ”ни топширди.

Шу куни И.Бекташев андижонлик “Ёш адолатчилар”га етакчи этиб тайинланди.

 “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.  

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+