Янгиликлар 1146
Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партиялар ахборот хизматлари вакилларига сертификатлар топширилди
Шу йилнинг 19-23 апрель кунлари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партиялар ахборот хизматлари раҳбарлари ва ходимлари учун «Ахборот хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий PR ёндашувлар» мавзуида беш кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.
Бугун мазкур семинар-тренинг ўз ишини якунлади ва тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди.
Семинар-тренингларда партиялар ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш, сайлов жараёнида ОАВ билан алоқаларнинг ўзига хос жиҳатларини қамраб олган “Сайлов жараёнида ОАВ билан алоқаларнинг ўзига хослиги”, “Замонавий медиа муҳитида кризис коммуникациялар ва уларни бошқариш”, “Провакацион саволлар ва ҳолатларга қандай жавоб бериш керак?”, “Сайловда PR технологиялар”, “Ижтимоий тармоқлар учун медиа матн тайёрлашда онлайн инструментлардан фойдаланиш” каби мавзуларда маълумотлар тақдим этилди.
Фикрингизни қолдиринг