Масалага ечим топилди

23.12.2020 17:12:53

 

Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутат Нуриддин Бердиев,  Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши, аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази, “Ўрганжи” маҳалла фуқаролари йиғини фаоллари иштирокида “Ўрганжи” маҳалла фуқаролари йиғинида ташкил этилган “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Темир дафтари”нинг юритилиш ҳолати, унинг самарадорлиги ўрганилди. Шу билан бир қаторда депутат фуқароларнинг мурожаатларини тинглади. Маҳаллада истиқомат қилувчи ёшлардан Шаҳбоз Исмоилов тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги борлигини, бу борада тушунча беришларини сўраб мурожаат қилди. Ш.Исмоиловга тадбиркорликни йўлга қўйиш, бериладиган имтиёзлар хусусида тушунча берилди.

Жаҳонгир Асадов икки нафар фарзанди бор, кам таъминланган, саломатлигини тиклашда амалий ёрдам кераклигини маълум қилди. Ж.Асадовга саломатлигини тиклаб олиши учун туман тиббиёт бирлашмасига йўлланма берилиб, “Койка” ўқув марказига  стипендияли ўқиш учун ўқув курсларига таклиф этилди. 

Умид Асатуллаев 1994-йилда туғилган. Ҳарбийликка қизиқишини айтиб, шу соҳага оида иш топишда кўмак сўради. Унга участка нозири ёрдамчилиги таклиф этилди. У.Асатуллаев ўзи қизиққан соҳада иш бошлашидан хурсанд. Шу каби мурожаат билан келган барчанинг фикри тингланди. Ўртага ташланган муаммолар, ечимини кутаётган масалаларга мутасаддилар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилган бўлса, аксарият масалаларга жойида ечим топилди. 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+