Матбуот анжумани: Сарҳисоб, таклиф ва режалар

02.02.2021 11:02:52

Фарғона вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасида  Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг 2020 йилдаги фаолияти таҳлилига  бағишланган матбуот анжумани  бўлиб ўтди.  Унда  ОАВ ходимлари  ва блогерлар иштирок этди. Партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосарлари – Адҳамжон Умаров  ҳамда  Комила Исроилованинг  ҳисоботлари тингланди.  

 Таъкидланганидек, бугунги кунда партиянинг 17443 нафар аъзолари бўлиб, шундан  ёшлар 2922 нафарни, хотин-қизлар 10918 нафарни  ташкил этади.  Маҳаллий Кенгашларга  партиядан  жами 99 нафар депутатлар  сайланган.  Қувонарлиси, уларнинг 11 нафари ёшлардир.  Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Бунёд Аҳмадалиев, Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Бобуршоҳ Мирзаев, Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати Файзулло Мирзаев шулар жумласидан. Бундан ташқари  2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га  бўлган сайловларга Фарғона вилоятидан номзоди қўйилган ёшларнинг 8 нафари партиямиздан кўрсатилгани муваффақиятларимиздан биридир.  Уларнинг 4 нафари  Олий Мажлис Сенати, 4 нафари Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолигига қабул қилинди.

Бугунги кунда ҳар бир депутат ўзи сайланган ҳудудларида аҳолининг мурожааатларини ўрганиб, фуқароларга зарур кўмакларини бериб келмоқдалар. Биргина шаҳар-туман Кенгашлари қошида ташкил этилган “Адолат қабулхонаси”га ўтган давр мобайнида ижтимоий муаммолар, жумладан соғлиқни тиклаш, ногиронлик аравачалари ажратилиши, нафақа пули, моддий кўмак масалаларида 92 та мурожаат келиб тушган бўлиб,   Кенгаш раислари ҳамда депутатлик гуруҳлари кўмагида 87 таси ижобий ҳал этилган.

 

 Гулруҳсор Омониддинова, Фарғона телевидениеси мухбири:

  • Албатта, пандемия  барча соҳаларга ўз таъсирини кўрсатди. Лекин ишонч билан айтишимиз мумкинки, бу даврда депутатлар ҳудудларидаги сайловчиларининг  яқин кўмакчисига айландилар.  Уларга керак бўлганда мушкулини енгиллаштиришга ҳаракат қилишди. Юзма-юз мулоқотларнинг имкони бўлмаганида уяли алоқа воситаси орқали  боғланиб, мунтазам  ёрдам қилинган. Мисол учун Учкўприк тумани депутати Лазизбек Туранов  фаолиятини намуна сифатида келтириш мумкин. Мурожаатларни телефон орқали қабул қилиб, масофадан туриб, зарур бўлса газ баллонларини тўлдириш, озиқ-овқат маҳсулотини етказиб бериш сингари масалаларда тизимли ишларни йўлга қўйган.

 

 Мирзоҳид Мирзаев, блогер:

–  Партия вилоят Кенгашининг  “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур”, “Ватан келажаги –ёшлар қўлида” лойиҳалари  доирасида ёшларга оид давлат сиётини кенг тарғиб этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда   мунтазам тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Албатта 2021 йилдаги белгиланган  мақсадларимизда ёшларни  айниқса,  олий ўқув юртлари талабаларини, шунингдек,  ёш изланувчи  олимларни  қўллаб-қувватлаш режалари бор. Партиянинг  “Адолат” стипендиясини ташкил этиб,  ўзининг сиёсий фаоллиги,   ташаббускорлиги,  аъло хулқи ва  билими билан  намуна кўрсата олган йигит-қизларимизни моддий рағбатлантиришни мақсад қилганмиз. Шу билан бирга,  турли лойиҳалар орқали  ёшларимиз мунтазам  тақдирланиб борилади.

 Матбуот анжумани давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига  жавоб олдилар ва келгусида  амалий ишлар юзасидан ҳамкорлик бўйича келишиб олинди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+