Янгиликлар 1366
Матбуот котибимиз «Йил аёли» бўлди
«Адолат» социал-демократик партияси томонидан 2021 йил якуни бўйича партия тизимида фаоллик кўрсатган хотин-қизларни аниқлаш мақсадида «Йилнинг энг фаол адолатчи аёли» номинацияси бўйича ўтказилган сўровномада партия Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Замира Абдуллаева ғолиб деб топилди ва партия Сиёсий Кенгашининг дипломи билан тақдирланди.
Партия фаолиятини кенг омма орасида тарғиб қилиш ва унинг ўз ўрнига эга бўлишида тизимда фаолият олиб бораётган кўплаб фаоллар қаторида З.Абдуллаеванинг ҳам меҳнатлари эътирофга муносиб.
У нафақат партия фаолиятини кенг оммага хабардор қилишда жонкуяр ходим балки, вилоят Кенгаши томонидан ҳаётга татбиқ этилган кўплаб лойиҳаларнинг ташаббускоридир.
Унинг саъй ҳаракатлари билан партия вилоят Кенгашида ташкил этилган «Истеъдод клуби» иқтидорли ёшлар учун кўплаб имкониятлар эшигини очган бўлса, «Адолат дўпписи», «Адолат белбоғи», «Истеъдод гулшани» жамоат шеърий тўпламларининг чоп этилиши фаолимизнинг тинимсиз меҳнатлари самарасидир. Қолаверса, аёл ходимлар учун 2010 йилдан «иш формаси»ни ташкил этилиши ҳам сафдошимизнинг кўплаб самарали ташаббусларининг биридир.
Яна шуни ҳам айтиш жоизки, Замира Абдуллаева партия томонидан ташкил этилган кўплаб кўрик танловларда ҳам фахрли ўринларни қўлга киритган ва ижобий эътирофларга муносиб кўрилган.
Оммавий ахборот воситалари, интернет ижтимоий тармоқларда партия фаолиятини фаоллик билан мунтазам ёритиб боришдаги тажрибаси воҳамизда фаолият олиб бораётган журналист ва матбуот котибларга намуна қилиб кўрсатилаётгани ҳам партиядошимизни ўз касбининг моҳир устаси эканлигидан далолатдир.
Жонкуяр ҳамкасбимиз, Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси бўлиши билан бир қаторда нафосатли шоирадир.
Биз Замира Абдуллаевани ғолиблик билан қутлаймиз ва келгуси фаолиятида бундан ҳам юқори ютуқларни қўлга киритишига ишонамиз!
Гулора ИСМОИЛОВА,
«Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши бош мутахассиси
Фикрингизни қолдиринг