Меҳнат муҳофазаси Конституцияда мустаҳкамланмоқда

01.07.2022 17:07:33

Маълумки, жорий йилнинг 20 май куни Парламентнинг палаталари Кенгашлари қўшма қарори билан Конституцияга ўзгартириш киритиш юзасидан Конституциявий комиссия тузилган эди. Комиссиянинг асосий мақсади Конституцияни  янада такомиллаштиришдан иборат.  Бу борада  фуқароларимиздан жуда кўплаб таклифлар келиб тушмоқда.

20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  Конституцияга ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий  комиссия аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Президентимиз томонидан кўтарилган ҳар бир таклифлар замирида инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда бўлиши лозимлиги  ўз аксини топганлиги билан эътиборлидир.

Хусусан, Президент томонидан учрашувда  “Инсоннинг меҳнатга ва муносиб ҳаёт шароитларига, ишсизликдан ҳимояланишга бўлган ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш,  камбағалликни қисқартириш, ҳар бир шахснинг қулай меҳнат шароитида ишлаши, меҳнати учун муносиб ҳақ олиш ҳуқуқини мустаҳкамлаш, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг ўзи ва оиласи ҳаёт кечириши учун етарли миқдорда бўлиши, ҳомиладорлиги ёки ёш боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш” каби ҳаётий ва халқчил таклифлар илгари сурилди.

Сўнгги йиллар муаммолардан аввалгидек қочиш эмас, балки улар билан юзлашиш ҳамда бартараф этиш учун амалий ишлар қилинаётгани билан аҳамиятлидир. Чунки муаммо борлигини тан олиш, уни ечишга бўлган биринчи қадамдир.  Йиллар давомида халқни қийнаб келаётган муаммолар ўқитувчилар, шифокорлар ва бошқа касб эгаларини ўз фаолият доирасидан бошқа ишларга жалб этилиши, болалар меҳнатидан фойдаланиш каби ҳолатлар бартараф этилган бўлса-да, ушбу ҳолатнинг учраб турганлиги албатта ачинарлидир. Ҳар бир касб эгаси ўз фаолияти билан шуғуллансагина  меҳнат унумдорлиги ошади ҳамда юрт ривожланади.

Узоқ йиллардан бери аҳолини қийнаб келаётган меҳнат муносабатига оид масалалар Конституция билан мустаҳкамлаб қўйилиши, албатта халқнинг давлатдан розилигига ҳамда юртнинг ривожланишига хизмат қилади.

Шу билан бирга мамлакатимиз раҳбари берган барча таклифларни халқ билан бамаслаҳат қабул қилишда референдум ўтказиш таклифи, бу Юртимизда инсон қадри том маънода биринчи ўринга олиб чиқилишида далда беради.

Комилов Элёр,

"Адолат"СДП Марказий аппарати

Мафкуравий ишлар бошқармаси

бош мутахассиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+