«МEҲР КАРВОНИ» ҲEЧ КИМ МEҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧEТДА ҚОЛМАЙДИ!

06.06.2024 19:06:45

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,беғараз ёрдам муҳитини кучайтириш, болалар саломатлигини муҳофаза этиш ҳамда «1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Бухоро вилоятининг туман ва шаҳарларида имконияти чекланган болалар учун мактаб ва мактаб-интернатлар, «Мурувват» болалар интернат уйлари, Болалар гематологияси. онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларида даволанаётган бемор болажонлар учун «Меҳр карвони» шиори остида хайрия тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, «Адолат» СДП Бухоро шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Абдурауф Аҳмедов хайрия лойиҳасини Бухоро шаҳар Варахша МФЙда яшовчи кам таъминланган ва имконияти чекланган ёшлар учун ташкил этди.

Депутат томонидан кам таъминланган ва ижтимоий-ҳимояга муҳтож болажонларга озиқ-овқат дори-дармон воситаларини олиб берди.

Шунингдек, Когон тумани «Тараққиёт» МФЙ яшовчи 2-гуруҳ ногирони Л. С.ни халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шеҳроз Норов ташаббуси билан кўнгил сўраб, ҳолидан хабар олинди.

Шеҳроз Норов, халқ депутатлари Когон туман Кенгаши депутати:

- «Бу каби хайрия акциялари партиямиз томонидан кўплаб ўтказилиши барчамизга сир эмас, аммо бу галги «Меҳр карвони» номли хайрия акциямиз шуниси билан ажралиб турадики, ногиронлиги бўлган ёшларнинг кўнглига қувонч улашишни ният қилганмиз. Партиямиз ҳудудий кенгаш раислари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамкорлигида хайрия акцияни жуда кенг қамровли ҳамда ногирон болажонлар учун унутилмас лаҳзалар ва таассуротларга бой бўлишини мақсад қилганмиз.

Лойиҳа давомида «Адолат» СДП Пешку туман Кенгаши раиси Ҳаёт Бобониёзов томонидан Пешку тумани Янгибозор МФЙ А.Темур кўчасида яшовчи 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган П. М нинг хонадонида бўлиб, озиқ-овқат ва дори-дармон воситалари етказилди.

Партиямиз томонидан илгари сурилган бу лойиҳадан қувонарли тарафи шундаки, ҳар бир кирган хонадонимизнинг оила аъзоларидан тортиб барча барчаларининг кўзларида меҳр оқибат, юртимизга қолаверса партиямизга бўлган улкан миннатдорчилик ҳисларини сезилмоқда.

Халқимизга хос инсонийлик, саховатпешалик ва бағрикенглик хайр-эҳсон кўрсатиб бориш вилоятимизнинг ҳар бир гўшасида давом этмоқда.

Моҳигул Раҳимқулова
«Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+