Меҳр-мухаббат ва баҳор куйчиси

03.03.2022 10:03:53

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пешку туман Кенгаши ташаббуси билан туман “Афшона Абу Али Ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумида фаолият юритувчи “Афшона тиббиёт коллежи ёшлар иттифоқи” номли бошланғич партия ташкилоти иштирокида ўзбек халқининг севимли шоираси, меҳр-мухаббат ва баҳор куйчиси Зулфия Исроилованинг 107 йиллигига бағишлаб “Зулфияхоним – вафо ва садоқат тимсоли!” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда партия Пешку туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ф.Болтеев сўзга чиқиб, севимли шоира Зулфия ҳаёти ва ижоди ҳақида фикр юритди. “Шоира Зулфия бетакрор истеъдоди, Ватанга, оилага муҳаббати, олижаноб инсоний фазилатлари, халқимиз маънавиятини юксалтиришдаги хизматлари учун юксак ҳурмат ва эъзозга сазовор бўлди”, - дейди партия Пешку туман Кенгаши раиси. Қайд этилганидек, Зулфия ижодида ўзбек аёлининг тақдири муҳим ўрин эгаллайди. Унинг мамлакат ҳаётидаги фаол ўрни муҳим аҳамият касб этади.

бухорозулфия2

Тадбир юқори савияда ташкил этилиб, бошланғич партия ташкилоти томонидан таёрланган турли хил ижодий чиқишлар, шоира ижодидан лавҳалар, Зулфиянинг ҳаёти ва ижодини мадҳ этувчи қизиқарли саҳна кўринишлари иштирокчиларга маънавий озуқа берди.

Шеърларидан баҳор таровати, меҳр-мухаббат, вафо ва садоқат каби олий фазилатлар уфуриб турган шоиранинг ёрқин хотираси бизнинг қалбларимизда мангу қолажак. 

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хазмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+