Янгиликлар 1296
Меҳр-мурувват ва саховат инсонни улуғлайди
Мурувват ва саховат юртимизда азалдан юксак қадрият ҳисобланган. Ёрдамга муҳтож кишиларга кўмаклашиш, оғирини енгил қилиш қон-қонимизга сингиб кетган эзгу анъаналаримиздандир. Юртимизда ўзгалар дардига дармон бўлаётган, уларга ҳам моддий ҳам маънавий ёрдам қўлини чўзаётган саховатпеша инсонлар жуда кўп.
Бугун тарихий даврнинг янги босқичи – халқимиз ўз олдига эзгу мақсадлар қўйиб, ўз куч ва имкониятларига таянган ҳолда, ҳамжиҳатлик ила тараққиёт сари одимлаб бораётган паллада Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгашига «Адолат» СДПдан сайланган депутат Хуршида Каримова ҳам эзгу ишга бел боғлади.
Саховатпеша депутат шаҳар тиббиёт бирлашмасига ташриф буюриб, болалар бўлимида даволанаётган болажонларга қулайлик яратиш мақсадида 5 та хоналарга 5 дона ҳаво совутгич ўрнатиб берди.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, инсонга берилган хайр-саховат, меҳр-оқибат, раҳм-шафқат каби улуғ фазилатлар доимо қадрланиб келинган. Бундай олийжаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади. «Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши лозим», - деган шиорни ҳар бир инсон ўзига дастуриламал қилиб олиб, доимо яхшиликлар қилиши ҳақиқий инсонийлик сифатини билдиради.
Хуршида Каримовадек саховатпеша депутатларимиз сафи тобора кўпаяверсин деймиз.
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг