Янгиликлар 521
МЕҲР-ОҚИБАТ, ЭЗГУЛИК ШОДИЁНАСИ
Қадрли партиядошлар, азиз юртдошлар!
Қалбларни сурур, фахр ва қувонч туйғулари чулғаб олган айни лаҳзада курраи заминдаги аҳли мусулмон учун эзгулик, яхшилик, оқибат ва қадр айёми бўлмиш – Қурбон ҳайити муносабати билан сиз, азиз юртдошларимизни қутлаётганимдан чексиз бахтиёрман. Инсонпарварлик, меҳр-оқибат, биродарлик каби эзгу фазилатларга йўғрилган бу муқаддас тантана ҳар биримизни муштарак ришталар билан боғлайди, қалбларимизга меҳр уруғини қадайди.
Янги Ўзбекистонда кечаётган шиддатли ва ҳаётбахш ўзгаришлар, инсон қадрини улуғлаш олий босқичга кўтарилгани бу азиз ва мўътабар куннинг барча фазилат ва хусусиятлари билан ҳамоҳанг эканлигини англатади.
Шу куни Ватанимизда Қурбон ҳайити билан боғлиқ гўзал урф одат ва маросимлар амалга оширилади. Қурбон ҳайити умумхалқ байрами, шодиёна кун сифатида кенг нишонланади. Шу куни мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратлар ташкил этилишида ҳам чуқур ҳикмат бор.
Қадрли юртдошлар, азиз партиядошлар!
Ушбу мунаввар лаҳзаларни яқинларимиз ва қариндошларимизни йўқлаш, ёши улуғларни зиёрат қилиш, муҳтожлар ва йўқсилларнинг кўнглини кўтариш каби солиҳ амаллар билан ўтказиш байрам файзини ошириб, унинг кўркига янада кўрк қўшиши барчамизга аён.
Сизларни яна бир бор муқаддас Қурбон ҳайити байрами билан самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, юртимизга тинчлик-осойишталик, хонадонларингизга файзу барака, ишларингизга ривож тилайман!
Жонажон Ватанимиз осмонига ҳамиша мусаффолик, Ўзбекистонимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик, эл-юрт манфаати йўлидаги хайрли ишларимизда юксак муваффақиятлар ёр бўлсин!
Робахон МАХМУДОВА,
Сиёсий Кенгаш раиси
Фикрингизни қолдиринг