Меҳр ва мурувватдан кўнгиллар кўтарилди

02.12.2020 13:12:18

 

3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан ногиронлиги бўлган инсон меҳр-оқибат кўрсатилди. Уларнинг қалбларига илиқлик улашиш мақсадида Нукус шаҳридаги «Ақ отаў» МФЙ ҳудудидаги 21-кичик туманида истиқомат қилаётган имконияти чекланган 3 нафар боланинг ҳолидан хабар олинди.

Ушбу хайрли иш Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Айша Абдреймова билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Имконияти чекланган ушбу болаларнинг уйида таълим олаётганганлигини ҳисобга олган ҳолда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлибай Қаипбергенов партия номидан керакли бўлган ўқув қуроллари ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шахмат доскасини совға қилди. Шу қатори депутат Айша Абдреймова ҳам ўз ҳисобидан зарур бўлган турли турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини хайрия сифатида тарқатиб чиқди.

Болаларнинг ота-оналари ва яқинлари «Адолат» СДП томонидан кўрсатилаётган бундай меҳр ва мурувватдан кўнгиллари кўтарилганлигини айтиб, ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+