Янгиликлар 1293
Меҳримиз сизга, кексалар
Рамазон меҳр-оқибат ва саховат ойи. Айниқса, бу ойда кексалар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалардан хабар олиш янада савобли.
Андижонлик “адолатчилар” томонидан партиянинг “Саховат - беназир қадрият” лойиҳаси доирасида Андижон шаҳридаги Бобосадин маҳалласида ташкил этилган “Адолат билан меҳр улашамиз” акцияси айни шу мақсадга қаратилди. МФЙ фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари билан биргаликда Обиҳаёт кўчасидаги хайрли юришдан кўпчилик қувонди. Хонадонларда меҳр-оқибат ва инсонийлик мавзусида суҳбатлар ташкил этилди.
Партия сафидаги ёш шифокорлар кексаларнинг саломатлигини ўргандилар. Эътибор ва Рамазон туҳфаси сифатида берилган совғалардан онахонларнинг кўзлари қувонч ёшларига тўлди.
Ўткирбек Арзиқулов, халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати:
-Кейинги вақтда жамоатчилик билан ишлашда ўзгача йўл тутиляпти. Бугунги тадбирда бу ўз ифодасини топди. Кўрсатиладиган ёрдам ва саховатни манзилли ташкил этилишидан фуқаролар хурсанд. асосийси уларда давлатимизга, эртанги кунга бўлган ишонч ортмоқда.
“Адолатчилар”нинг хайрли юриши қўшни маҳаллаларга кўчди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят
Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг