Янгиликлар 2351
“Мен вакцина олдим”
Юртимизда пандемияга қарши курашиш тадбирлари қатъий давом эттирилаётганига қарамай, янги коронавирус касаллигига чалинганлар сони кун сайин ошиб бораётгани, ташвишланарли ҳолат, албатта. Шу сабабли юртимизда "Мен вакцина олдим" акцияси бошланди.
Айтиш жоизки, вакциналар танангизнинг табиий иммунитети билан биргаликда касаллик юқиши хавфини камайтиради. Вакцина танангизга юборилгандан кейин иммунитет тизимингиз танага кирган микробни аниқлайди, ва бу микробга карши курашиш учун қарши таначаларни ишлаб чиқариб, у билан қандай курашиш кераклигини эслаб қолади. Агар келгусида ушбу микроб таъсирига яна учрасангиз, иммунитет тизимингиз уни қандай йўқ қилишини билади, сиз касал бўлмайсиз.
Шундай қилиб, вакцина танада касалликка қарши иммунитетни ишлаб чиқишга кўмак берувчи хавфсиз ва самарали восита саналади.
Бугун мен коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини олдим.
Эмланиш – фақат ўзимиз учун эмас, балки жамият соғлиғи учун ҳам ўта муҳим. Эмланиш – бу барчамизнинг фуқаролик бурчимиздир!
Ҳурматли юртдошлар! Сизларни ҳам вакцина олишга, эмланиш тадбирларида фаол иштирок этишга чорлаб қоламан!
Алишер ҚУРБОНОВ,
Халқ депутатлари Оққўрғон тумани Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг