Мен вакцина олдим, сизчи?

01.07.2021 11:07:11

Бир йилдан ортдики, бутун дунё, хусусан, мамлакатимиз аҳолиси “тождор душман” номли касаллик сабаб безовта. Бу жамиятимизга ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Касалликдан сақланиш ўз қўлимизда. Қолаверса, уч ойдан ошиқ давом этаётган вакцинация жараёнлари юртимизда бу таъсирни камайтиришда асосий омил бўлиб турибди.  Шундан келиб чиқиб,  республикамизда “Мен вакцина олдим”  акцияси бошланди.

Андижонлик “адолатчилар” бу ташаббусни биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватладилар. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов ушбу акцияда фаол иштирок этиб,  “Спутник-В” вакцинаци билан эмланди. Бу партия етакчисининг ўз саломатлигига қанчалик эътиборли эканини кўрсатади.

М.Мадазимов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси:

-Инсон саломатлиги ҳамма нарсадан устун. Коронавирусдан қандай сақланиш ҳам ўзимизга боғлиқ. Шу сабаб мен саломатлик йўлида вакцина олдим. Бошқаларни ҳам ўз соғлиги учун эмланишга чақираман.

Сиз ҳам акцияда  иштирок этинг!

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

вилоят кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+