Менда таклиф бор: Тест саволларидан чалкашликлар йўқотилсин

13.09.2019 11:09:02

Жойларда партиянинг сайловолди дастури лойиҳасининг муҳокамаси қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. “Ёш адолатчилар” сафида мен ҳам дастур лойиҳасини кўздан кечирар эканман, унда бир қатор эътиборга олиниши керак бўлган масалаларнинг мавжудлигига гувоҳ бўлдим. Жумладан, таълим соҳасида.

Дастурда олий таълим муассасаларида топширадиган абитуриентлар учун тузиладиган тест саволлари борасида аниқ фикрлар қайд этилиши керак. Шахсан ўзим, имтиҳон топшириш жараёнида жуда кўп ноаниқ жавобларга эга бўлган тестларга рўбаро бўлдим. Айниқса, ижтимоий-гуманитар фанларда айнан шундай ҳолатларни учратиш мумкин.

Шунинг учун дастурда аввало, тест саволларини тузишда соддалаштириш принципига таяниш лозимлиги қайд этилиши керак.. Воҳаланки, кўпчилик тест саволлари жуда мураккаб, аниқ жавобга эга эмаслиги билан абитуриентга қийинчилик туғдирмоқда.  

Оқила КАМОЛОВА,

партия фаоли

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+